Thursday, November 21, 2013

TCP/IP билан ишлашда қўлланиладиган 10 та буйруқ

Ушбу мақолада Windows ОТда ишловчи компьютерлардаги TCP/IP тармоғи билан ишлашда қўлланиладиган буйруқлар келтирилган.


1. hostname - Тизим ўрнатилган компьютер номини чиқариб беради.
 

2. arp - IP-манзиллар билан MAC-адреслар боғлиқликлари сақланувчи жадвални кўриш/бошқариш учун ишлатилади. Arp-жадвалини яна arp-кэш хам деб аталади. Arp-жадвалнии Address Resolution Protocol (ARP) протоколи ишлатади. Arp-кэшни кўриш учун қуйидаги буйруқ ишлатилади:
arp -a

3. ipconfig - TCP/IP нинг созлашларини кўрсатиб беради. Бу буйруқ ёрдамида DNS-серверлар манзиллари хақида хам маълумот олиш мумкин:
 
ipconfig буйруғи /all - калити билан ишлатилганда тўлиқроқ маълумот чиқарилади: ipconfig /all

4. netstat - TCP/IP ва UDP протоколлари орқали хозирги уланишлар холатлари ва статистикасини кўрсатиб беради. Бунда хозирда актив бўлган уланишлар, номлар, портлар кўрсатилади. netstat буйруғини ? савол калити билан ишлатилса, бу буйруқ билан ишлатиш мумкин бўлган барча калитлар кўрсатилади. Барча уланишларни порт рақами бўйлаб жойлаштирилган тартибда кўриш учун nestat буйруғини n калити билан ишлатилади:
netstat -n
 
5. route - IP-йўналишлар жадвалини консоль ёрдамида кўриш ва бошқаришда ишлатилувчи буйруқ. Йўналишлар жадвали тармоқдаги компьютер билан қандай йўналиш орқали уланиш мумкинлигини аниқлаш учун ишлатилади. Йўналишлар жадвалини кўришлик учун routeбуйруғи print калити билан ишлатилади:
route print
 

Янги йўналиш қўшишлик учун add калит сўзи ишлатилади. Масалан қуйидаги буйруқда 192.168.10.15 манзилли компьютерга 192.168.5.1 йўналтиргич орқали йўл топиш мумкинлиги ёзилган:
route add 192.168.10.5 mask 255.255.255.255 192.168.5.1 -p
route add билан янги йўналиш қўшилишида -p калити ишлатилса, бу йўналиш компьютер ўчириб ёқилганида хам актив холатида яъни йўналишлар жадвалида сақланиб қолади. -p калити ишлатилмаганда эса янги қўшилган йўналиш фақат "перезагрузка" бўлгунга қадар қўшилади.
route буйруғини delete калити билан ишлатилганида, йўналиш ўчирилади. Масалан:
route delete 192.168.10.5

6. nslookup - DNS билан ишлашда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни хал қилишда фойдаланилувчи асосий буйруқ. Бу буйруқ ёрдамида DNS орқали номларни аниқланишини текшириш мумкин. Масалан:
nslookup www.virtualdars.uz
буйруқ берсак, аввало бу номни аниқлашда қайси DNS-сервер ишлатилганлиги, ундан сўнг DNS-ном, у билан боғлиқ бўлган IP-манзил ва тахллус кўрсатилади.
 

7. tracert - буйруғи, сизни компьютердан, буйруқда кўрсатилган ip-манзилгача бўлган барча йўналтиргичларни кўрсатиб беради. tracert кўрсатилган манзилгача учраган хар бир йўналтиргични яъни хар бир ўтишларни (сакрашлар ёки hop) белгилаб, охирида уларни хаммасини кўрсатиб беради. Масалан:
tracert www.virtualdars.uz

8. ping - TCP/IP тармоқларини текширишда энг асосий буйруқ хисобланади. ping буйруғи кўрсатилган IP-манзилга (ёки номга) текширув хабарларини юборади. Агарда текширув хабари текширилаятган манзилдаги қурилмага етиб борса у (аксарият холларда) жавоб юборади. шу тарзда икки компьютер ёки бошқа тармоқ қурилмалари орасида тармоқ ишлаши текширилади.
Масалан:
ping 192.168.10.1
Агарда жавоб муваффаққиятли келса, натижада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: қайси манзилдан жавоб келгани, байтлар миқдори, текширув хабари бориб келишига кетган вақт, хабарни яшаш даври.
 
Текширилаятган IP-манзилдаги компьютер ёки қурилма ўчирилган/носоз/атайин жавоб бермайдиган қилиб созланган бўлса ёки умуман мавжуд бўлмаса жавоб келмайди ва консольга юборилган сўровни кутиш вақти ўтганлиги хақида хабар (Request timeout)чиқарилади.
 
Текширилаятган IP-манзилдаги  компьютер (ёки қурилма) текширув юборилаятган компьютер (ёки қурилмадан) бошқа тармоқда жойлашган бўлса ва юборилган текширув хабари у тармоқга қандай етиб олишни "билмаса", яъни йўналтиргич бўлмаса/созланмаган бўлса/нотўғри созланган бўлса, консольга текширилаятган хост етиш доирасида эмас деган хабар чиқарилади (Destination host unreachable).
 
Аввалбошдан ping буйруғи бир марта берилганда 4та текширув хабарлари юборилади. ping буйруғини -t калити билан берилганда текширув хабарлари то буйруқни бажарилиши тўхтатилгунга қадар хар сонияда юбориб турилади. ping буйруғидаги текширувлар сонини хам, хабарлар орасидаги вақтни хам ва яна бошқа созлашларни хам калитлар ёрдамида бошқариш мумкин.

9. pathping - TCP/IP га доир бўлган муаммоларни хал қилишда жуда фойдали буйруқлардан бири. Бу буйруқ ўзида ping ва tracert буйруқларини жамлайди. pathping буйруғи текширилаятган манзилгача учраган хар бир йўналтиргичларга текширув хабарларини юбориб, улар билан алоқадаги кечикишни, хабарлар йўқотилиш сонларини аниқлаб беради:
pathping www.virtualdars.uz

10. telnet - тармоқдаги бошқа компьютерга тармоқ орқали уланиб, унда хар хил буйруқларни бажариш имконини беради. Аммо хозирги кунда бу буйруқ анча эскириб қолган ва ундан бошқа мақсадларда фойдаланилади. telnet буйруғи ердамида текширилаятган IP-манзилдаги порт очиқ/ёпиқлиги ёки ўша портларда ишловчи дастурларни текшириш мумкин. Мисол учун HTTP/SMTP протоколларини ишлашини текшириш мумкин. Масалан:
telnet www.microsoft.com 80
буйруқ берилса, буйруқ ёрдамида сизни компьютер www.microsoft.com сайтининг 80чи портига уланиш хосил бўлади. 80-порт HTTP-протоколи ишлайдиган порт бўлганлиги учун, энди сиз HTTP-протоколида ишлатилувчи буйруқларни жўнатишингиз мумкин бўлади, шунда масалан GET буйруғини териб, Enter клавишаси босилса веб-сервердан жавоб келади.
telnet ёрдамида текширилаятган IP-манзилдаги порт ёпиқ бўлса, telnet унга улана олмайди ва бу хақида консольга хабар чиқарилади.
Ушбу мақоладаги баъзи буйруқларни бажарилишини тугалланмасдан туриб тўхтатмоқчи бўлсангиз, консольда Ctrl+C клавишаларидан фойдаланишингиз мумкин.

Муаллиф :  Фарход Дадажонов. 
Манба     :  http://virtualdars.uz
                 

No comments:

Post a Comment

Yii2 frameworkda frontend va backend sozlanmalarini sozlash(Apache)

Yii2 framework 2 xil template mavjud; Bularni yaxshi bilsangiz kerak, bular basic va advanced; Bularni farqlarini quyidagi rasm orqali bil...