Internetda o'tirib quyidagi maqolalarga duch keldim:
Анчадан бери кўрмаган таниш аёлни учратиб қолдим. Салом-алик, ҳол сўрашишлар мобайнида аёл хотиржам равишда:
—
Оилам бузилиб кетди... Худога шукр, эримдан қутулдим... — деди. Ҳайрон
бўлиб сабабини сўрадим. Ахир, қирққа бориб қолган, қизи бўйга етиб
узатиладиган, ўғлининг мўйлови сабза уриб турган бир пайтда, оиласининг
барбод бўлганини фахр билан танишига гапираётган олий маълумотли аёлнинг
хотиржамлиги ҳар қандай одамни ҳайратга солади-да. Хуллас, аёл эринмай
эрининг устидан мағзава қуя бошлади. Индамай эшитиб туравердим. Бир
пайтлари шу айни кезда эрини ёмонлаётган аёл унинг топармон,
уддабурронлигини мақтарди. Энди эса...
Сал ўтмай аёлнинг телефони
«СМС» хабари келганини билдириб куй чалди. Шоша-пиша телефонига кўз
югуртирган танишимнинг чеҳраси ёришиб кетди: